UZBNEWS

Ўзбекистонда тансоқчилик хизматини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев қўриқлаш хизматлари сифати ва қамровини ошириш бўйича тақдимот билан танишди. Тақдимотда мавжуд олтита хизмат турига қўшимча саккизта замонавий хизмат турини жорий этиш таклиф қилинди, жумладан инвесторлар, сайёҳлар ва тадбиркорларга тансоқчилик хизмати кўрсатиш, учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида кузатув олиб бориш ва мавсумий обектларни қўриқлаш режалаштирилган.

Шунингдек, мавжуд бешта ахборот тизимини бирлаштирган ҳолда «Рақамли қўриқлаш» ягона ахборот тизимини жорий этиш таклиф этилди, у орқали шартномаларни электрон расмийлаштириш ва тезкор гуруҳлар ҳаракатини реал вақт режимида кузатиш мумкин бўлади. Тақдимотда қайд этилишича, қўриқлаш обектлари сони 194 мингтадан 337 мингтага етказилган, бироқ хизматлар қамрови аҳоли ва тадбиркорларнинг ортиб бораётган эҳтиёжларини тўлиқ қондирмаяпти.

UZBNEWS иловасида ўқиш