UZBNEWS

Мисрда ёнилғи ташиётган юк машинаси портлаши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Мисрнинг Гиза шаҳридаги Ал-Варроқ туманида ёнилғи ташиётган юк машинаси ағдарилиб кетиши оқибатида портлаш ва ёнғин юз бериб, 31 киши ҳалок бўлди, яна 21 киши жароҳатланди — деб хабар берди Реутерс мамлакат расмийларига таяниб. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Қоҳира атрофидаги ҳалқа йўлида содир бўлган ҳодисада 27 та транспорт воситаси, жумладан, енгил автомобиллар ва мототсикллар ёниб кетган.

Ҳукуматга қарашли Ал-Аҳрам газетаси маълумотига кўра, юк машинаси олдида юқори кучланишли электр тармоғининг кабели узилиб тушган, ҳайдовчи бошқарувни йўқотгач, машина ағдарилиб кетган. Ҳодиса сабабларини аниқлаш юзасидан тергов бошланган, ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш учун ДНК намуналари олинган.

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар ва қурбонларнинг оилаларига ёрдам кўрсатишни топширди.

UZBNEWS иловасида ўқиш