UZBNEWS

Ню-Ёркда Macy’s паради 100 йиллик тарихида илк бор бўрон сабаб кечиктирилди

Ню-Ёркда анъанавий Macy’s Миннатдорчилик куни паради шанба куни, икки кун кечикиб ўтказилди. Кучли ёмғир, шамол ва сув тошқинлари келтирган бўронлар сабаб парад 100 йиллик тарихида биринчи марта қолдирилган эди.

Poweroutage.ус маълумотларига кўра, шанба куни эрталаб АҚШда 186 мингдан ортиқ киши ҳамон электр энергиясисиз қолган. Парадда чиқиш қилиши керак бўлган оркестрлар жадвал, меҳмонхона ва сафар режаларини ўзгартиришга мажбур бўлди, Гавайи оркестри эса Ню-Ёркда қолиш харажатлари учун 800 минг доллардан ортиқ маблағ тўплади.

«Иштирокчилар ва томошабинлар хавфсизлиги биз учун устувор», — деган Macy’s компанияси.

UZBNEWS иловасида ўқиш