UZBNEWS

Ливия Бенгази портига уюштирилган ҳужум учун Украинадан товон талаб қилади

Ливия ҳукумати Бенгази портига уюштирилган ҳужум оқибатида етказилган зарар учун Украинадан товон пули талаб қилмоқчи — деди мамлакат шарқий ҳукумати ташқи ишлар вазири Абдулҳоди ал-Ҳувайж. Унинг сўзларига кўра, тўловлар ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг оилаларига бериладиган компенсацияни, шунингдек, порт инфратузилмаси, обектлар ва иқтисодий корхоналарга етказилган зарарни қоплаши керак.

22-ноябрь куни Украина дронлари Бенгази портидаги Россиянинг «Меркурий» корветига ва Ливия қирғоқлари яқинидаги юк кемасига ҳужум қилган, оқибатда Ливия Миллий армиясининг икки ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган. Ливия расмийлари аввалроқ Киевнинг ҳаракатларини қоралаб, Халқаро судга мурожаат қилиш ниятида эканини билдирган.

27-ноябрь куни Владимир Зеленский Италия бош вазири Жоржа Мелони билан суҳбатда зарба Ғарб ва Европа иттифоқчилари билан олдиндан келишилмаганини тасдиқлаган.

UZBNEWS иловасида ўқиш