Қатар Airways ўзбекистонликларни аэропортда ишлашга таклиф қилмоқда
Қатар Airways авиакомпанияси Ўзбекистон фуқароларини аэропортда йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассис (Customer Service Агент – Гроунд Services) лавозимига ишга таклиф этмоқда. Номзодлар 21–32 ёшда бўлиши, камида ўрта маълумотга ва хизмат кўрсатиш соҳасида камида бир йиллик тажрибага эга бўлиши ҳамда инглиз тилида яхши мулоқот қила олиши лозим.
Ишга қабул қилинганлар бепул умумий турар жой ва транспорт, Қатарга бориш учун авиачипта, виза расмийлаштиришда ёрдам, тиббий таъминот ва солиқдан озод этилган даромад билан таъминланиши айтилмоқда. Шунингдек, уларга йилига бир марта Ўзбекистонга бориб-келиш учун авиачипта берилади.
Ўтган ойда компания вакиллари Ўзбекистонда ўтказган танловда 33 нафар фуқаро саралаб олинган, — дейилади хабарда.