«Ан-Насср» кетма-кет 100 ўйинда гол уриб, жаҳон рекордини ўрнатди

«Ан-Насср» Саудия Арабистони чемпионатида кетма-кет 100 та ўйинда гол уриб, миллий чемпионатлар доирасида бу натижага эришган тарихдаги илк жамоага айланди. Ар-Риёд клуби бу маррани Саудия Пролигасининг 13-турида «Ал-Ҳазм» устидан қозонилган 1:0 ҳисобли ғалабада забт этди, рекорд голни яримҳимоячи Саму Кошта киритди.
«Эндиликда «Ан-Насср» миллий чемпионатлар тарихида кетма-кет энг кўп ўйинда гол уриш бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади» — дейилади клуб хабарида. Криштиану Роналду ўйнаётган жамоа 2026-йил сентябрида голли сериясини 94 та ўйинга етказиб, 1936–1939-йилларда Аргентина чемпионатида кетма-кет 93 та ўйинда гол урган «Ривер Плейт» натижасини янгилаган эди.