Саутгемптонда болаларга жинсий зўравонлик иши бўйича 33 киши ҳибсга олинди
Буюк Британиянинг Саутгемптон шаҳрида болаларга нисбатан кенг кўламли жинсий зўравонлик ҳақидаги даъволарни тергов қилаётган полиция 33 кишини ҳибсга олди. Тергов доирасида 80 дан ортиқ мобил телефон олиб қўйилган, улардаги маълумотлар ўрганилаётган пайтда ҳибсга олинганларга қатъий гаров шартлари қўйилган, — дейилади Хемпшир ва Уайт ороли полицияси баёнотида.
22 ёшли Саеэд Ҳашими 17 ёшли қизга жинсий тажовуз қилганини тан олган ва унга январь ойида ҳукм чиқарилиши кутилмоқда. 35 ёшли Астер Симон 15 ёшли қизга нисбатан жинсий жиноятлар, жумладан зўрлашда айбланмоқда ва келаси ой судга тортилади.
Саутгемптон шаҳар кенгаши раҳбари Сара Богл хабарларни «чуқур ташвишли» деб атади ва кенгаш полиция билан яқин ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди.