Амазон ходимлари 20 та мамлакатда «Қора жума» куни иш ташлашга чиқди

Франсия, Полша, Буюк Британия, АҚШ, Япония, Бразилия ва Жанубий Африка каби 20 та мамлакатдаги Амазон ходимлари жума куни муносиб иш ҳақи, меҳнат ҳуқуқлари ва жамоавий шартномаларни талаб қилиб глобал иш ташлашга қўшилди. Маке Амазон Пай аксиясини касаба уюшмалари, экологик ҳаракатлар ва солиқ адолати тарафдорларидан иборат 50 та ташкилот еттинчи йил кетма-кет «Қора жума»да ўтказмоқда, айрим мамлакатларда иш ташлашлар Кибер душанбагача давом этади.
Германияда вер.ди касаба уюшмаси 11 та Амазон иш жойида иш ташлашга чақирди, Ҳиндистонда эса камида 23 та жойда намойишлар бўлиб ўтди. Бангладешлик ишчилар ойлик маош 128 евро эканидан норози бўлиб, 220 евро талаб қилмоқда — дейилади аксия ташкилотчиси Прогрессиве Интернатионал маълумотида.
Амазон вакили эса компания дунё бўйича 1,5 млн дан ортиқ кишини бевосита иш билан таъминлашини ва ходимларга яхши маош ҳамда имтиёзлар беришини таъкидлади.