UZBNEWS

CNN: Трамп маъмуриятининг олти амалдори ҳарбий базаларда яшамоқда

АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмуриятининг олти аъзоси Вашингтондаги ҳарбий базалар ва обектларда яшамоқда — деб хабар берди CNN телеканали 27-ноябрь куни. Телеканал маълумотига кўра, бу мамлакат ичида сиёсий зўравонлик кучайиши ва Эрон томонидан янги таҳдидлар фонида юз бермоқда.

Ҳарбий базаларда яшаётганлар орасида молия вазири Скотт Бессент, Бош прокурор Тодд Бланш, Оқ уй аппарати раҳбари Стивен Миллер ва давлат котиби Марко Рубио бор. Пентагон баҳоргача Вакиллар палатасининг Қуролли кучлар қўмитасига ҳарбий уй-жойларда яшаётган сиёсий тайинланганлар ҳақида ҳисобот тақдим этиши керак.

Ҳисоботда кўчишни оқловчи таҳдидлар, ҳуқуқий асослар ва ижара нархи кўрсатилиши лозим.

UZBNEWS иловасида ўқиш