Янги Тошкентдаги «Шарқ баҳори» мажмуасига 2027-йил баҳорида кўчиб кириш режалаштирилди

Янги Тошкентдаги «Шарқ баҳори» турар жой мажмуасига аҳоли 2027-йил баҳорида кўчиб кириши режалаштирилган — деди Янги Тошкент дирексияси вакиллари 27-ноябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида. Дирексия қураётган таъмирланган уйларнинг бир квадрат метри 10,9–13,9 млн сўмга баҳоланган, хонадонлар савдо платформаси орқали сотилади ва ипотекани жойида расмийлаштириш имконияти яратилади.
Янги шаҳарни «Технопарк» бекати билан боғлайдиган метро линияси 21 километрга чўзилади, шундан 5 километрида қурилиш кетмоқда. Анжуманда 2 минг ўринли мактаб тайёр экани, поликлиника қурилиши эса якунланиш арафасида экани айтилди.
Масъулларнинг маълум қилишича, 2027-йилда янги шаҳар инфратузилмаси қарийб 50 минг кишига хизмат кўрсатиши мўлжалланмоқда.