Прокуратура текширувлари ва тергов давомида 2,3 трлн сўмлик зарар ундирилди

Сенатнинг 21-ялпи мажлисида Бош прокурорнинг ҳисоботи эшитилди, унга кўра прокурор текширувлари ва дастлабки тергов давомида жами 2,3 трлн сўмлик зарар ундирилиши таъминланган. Ҳисобот йилида 560 мингдан ортиқ фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланган, 50 мингга яқин қонунга зид ҳужжатга протест келтирилган.
Шунингдек, 1,4 трлн сўмлик зарарни ундириш бўйича судларга 20 мингдан ортиқ ариза киритилган ва 30 267 нафар тадбиркор ҳамда хорижий инвесторга амалий ёрдам кўрсатилган. Сенаторлар прокуратурага соғлиқни сақлаш, экология, кибержиноятчилик ва коррупсиянинг олдини олиш йўналишларида назоратни кучайтириш, шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида жиноятчилик хавфларини прогноз қилиш бўйича тавсиялар берди — дейилади Сенат матбуот хизмати хабарида.