UZBNEWS

Сакана АИ раҳбари: Японияга ўзининг сунъий интеллект моделлари керак

Япониянинг Сакана АИ стартапи Sawara номли ўз базавий модели устида ишлашни шу ой бошлайди, кичикроқ версиясини 2027-йил бошида чиқаришни режалаштирмоқда. — деди компания ҳаммуассиси ва бош директори Девид Ха.

Унинг сўзларига кўра, модел аввало Япония саноати ва ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлашга мўлжалланган, бироқ қисқа муддатда мамлакатга хавфсизлик билан боғлиқ имкониятлар ҳам зарур. Сакана июль ойида Япония Мудофаа вазирлиги билан тадқиқот шартномаси имзолаган, шунингдек, дезинформацияни аниқлаш тизимлари устида давлат идоралари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Ха яқин келажакда компанияни биржага чиқариш режаси йўқлигини маълум қилди.

UZBNEWS иловасида ўқиш