Испанияда якшанба куни ҳал қилувчи сайлов: 38,6 млн киши овоз беради
Испанияда 29-ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтадиган сайловда 38,6 миллиондан ортиқ фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга. Сайлов натижасида Алберто Нунес Фейхоо бош вазир бўлиши ва Франко диктатураси тугаганидан бери илк бор ўта ўнгчилар ҳукуматга кириши ёки 2018-йилдан бери ҳокимиятда бўлган Педро Санчес яна бир муддатга қолиши мумкин.
Шанба куни номзодлар анъанавий «мулоҳаза куни»ни ўтказмоқда: қонунга кўра, бу кунда ташвиқот олиб бориш ва сайлов материалларини тарқатиш тақиқланади. Ички ишлар вазирлиги сайлов хавфсизлигини таъминлаш учун 100 727 нафар ходимни сафарбар қилган — дейилади бош вазир девони маълумотида.
Сайловчилар Конгресснинг 350 аъзоси ва 209 нафар сенаторни сайлайди, илк бор эса шахсни тасдиқлаш учун MiDNI иловасидаги рақамли ИД картадан фойдаланиш мумкин бўлади.