UZBNEWS

Сиам эгизакларини ажратган жарроҳ «Инсон фахри» мукофоти соҳиблари қаторида

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги «Инсон фахри» миллий мукофотининг иккинчи тақдирлаш маросимида 10 та номинация бўйича совриндорларни эълон қилди, тадбир 26-ноябрь куни Халқаро форумлар саройида бўлиб ўтди. Совриндорлар орасида ёнғинда етти кишини қутқариб ҳалок бўлган ФВВ қутқарувчиси ва 80 ёшида парашютдан сакраб, интернет юлдузига айланган онахон ҳам бор.

Республика перинатал маркази чақалоқлар хирургияси бўлими раҳбари, профессор Бахтиёр Эргашев «Йил шифокори» номинациясида ғолиб бўлди. У ва жамоаси 2025-йил 25-августда Оҳангарон туманида чала туғилган сиам эгизакларини туғилганидан тўққиз соат ўтиб операция қилган, беш соатдан ортиқ давом этган амалиёт натижасида иккала чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

«Бир оила ҳикояси» номинациясида 2021-йилдан буён ота-она меҳрига муҳтож болаларни тарбиялаб келаётган Гулистон шаҳридаги оилавий болалар уйи асосчиси Азизбек Гадоев ғолиб деб топилди — дейилади хабарда.

UZBNEWS иловасида ўқиш