Балхда «Толибон» ҳужжатларда аёлларнинг ҳақиқий исмини ёзишни тақиқлади — ОАВ
Афғонистон шимолидаги Балх вилоятида «Толибон» расмийлари давлат хизматчилари ва тиббиёт ходимларига аёлларнинг ҳақиқий исмидан фойдаланишни тақиқлади — деб хабар берди The Гуардиан, The Week ва Эл Паис нашрлари. The Гуардиан май ойидаги буйруққа таяниб ёзишича, расмий ҳужжатлар, тиббий карталар ва ретсептларда аёлларнинг исми «буви» ёки «бека» маъносини англатувчи Биби каби умумий атамалар билан алмаштирилиши лозим.
Германияда яшовчи афғонистонлик фаол Лала Усмонийнинг айтишича, кўп ҳолларда аёлларга ҳайвонларга қиёсланувчи камситувчи сўзлар билан ҳам мурожаат қилинмоқда. Фаоллар битта вилоятда жорий этилган бу тартиб бутун мамлакат бўйлаб тарқалишидан хавотирда — дейилади Эл Паис хабарида.
Ҳозирда Афғонистонда аёллар ҳуқуқларини чекловчи 144 га яқин фармон амал қилади.