UZBNEWS

Андижон вилоятида 22 мингдан ортиқ пиротехника воситаси мусодара қилинди

Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги хонадонлардан бирида божхоначилар 22 мингдан ортиқ пиротехника воситасини аниқлади, уларнинг дастлабки умумий қиймати тахминан 100 миллион сўмни ташкил этади. Тадбир божхона органлари ходимлари томонидан ДХХ ва ички ишлар органлари вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилди.

Уйда «7 ШОТС» пиротехника маҳсулотлари солинган беш қути ҳамда «Британик» ва «Петардс» маҳсулотларидан иборат 40 блок топилди, мусодара қилинган пиротехниканинг умумий сони қарийб 22,3 минг донани ташкил этди. Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари текширув ўтказмоқда.

Аввалроқ Қаршида ҳам божхона ходимлари ички ишлар бошқармаси ва Миллий гвардия вакиллари билан биргаликда дастлабки қиймати тахминан 50 миллион сўм бўлган 144 минг дона ноқонуний пиротехника воситасини аниқлаган эди.

UZBNEWS иловасида ўқиш