UZBNEWS

Эронда метанол аралашган спиртли ичимликдан 20 дан ортиқ киши вафот этди

Эронда ноябрь ўртасидан буён метанол аралашган спиртли ичимликларни истеъмол қилиш оқибатида 20 дан ортиқ киши вафот этди, камида 500 киши заҳарланди. Биринчи ўлим ҳолати 16-ноябрь куни Форс вилоятидаги Марвдашт шаҳрида қайд этилган.

Жума кунига қадар Форс вилоятида 66, Ҳормузгонда 126, Хуросон-Разавийда 230, Ғарбий Озарбайжонда 15 киши заҳарланган. Полиция ноқонуний спиртли ичимлик сотувчиларига қарши рейд бошлаган, ишлар юзасидан мамлакат бўйлаб 10 га яқин киши ҳибсга олинган.

Ғайриоддий аломатлар сезганлар зудлик билан шифокорга мурожаат қилиши керак, ёрдам сўраб ичимлик истеъмол қилганини айтганлар эса жавобгарликка тортилмайди, — деди Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ҳусайн Кермонпур.

UZBNEWS иловасида ўқиш