UZBNEWS

OpenAI Апплеъни тижорат сирларини ўғирлашда айблаб, қарши даъво қўзғатди

OpenAI Калифорниянинг Сан-Хосе шаҳридаги федерал судга Апплеъга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, компанияни собиқ ходим орқали тижорат сирларини ўғирлашга уринишда айблади. Аппле умумий етказиб берувчиларга босим ўтказиб, OpenAI’ning уланадиган қурилмалар бозорига киришига тўсқинлик қилмоқда, дейилади аризада.

Аппле бу аризани июль ойида OpenAI ва икки собиқ ходимига қарши ўзи қўзғатган даъво моҳиятидан чалғитишга қаратилган «шаффоф уриниш» деб атади. Икки компания ChatGPT 2024-йилда Аппле маҳсулотларига интеграция қилинганидан бери ҳамкорлик қилиб келади, бироқ OpenAI Апплеънинг собиқ дизайн раҳбари Жони Айв билан сунъий интеллект учун илк қурилмасини ишлаб чиқмоқда.

Судя тақиқловчи буйруқ чиқариш билан огоҳлантирганидан сўнг, OpenAI Аппле тижорат сири деб ҳисоблаётган маълумотлардан фойдаланмасликка ваъда берди.

UZBNEWS иловасида ўқиш