Чаннел 4 Хю Эдвардс ҳақидаги баҳсли ҳужжатли филмини ҳимоя қилди
Британиянинг Чаннел 4 телеканали собиқ BBC бошловчиси Хю Эдвардс ҳақидаги ҳужжатли филм унинг қилмишлари жиддийлигини камайтирмаслигини ва унга ҳамдардлик ёки реабилитация ҳуқуқини бермаслигини маълум қилди. Эдвардсни қарийб бир йил давомида кузатиб борган «Huw Edwards – Гуилтй» филми 1-декабрь куни эфирга узатилишидан олдин кескин танқидга учраган.
Эдвардс болалар иштирокидаги одобсиз тасвирлар яратишга оид учта айбловни тан олган ва 2024-йилда олти ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Бош вазир девони ва ҳукумат вакиллари филмни қоралаган, телеканал эса журналистик саволлар жамоат манфаатига хизмат қилишини таъкидлаган.
Эдвардсга филмда иштирок этгани учун ҳақ тўланмаган ва у мазмунни назорат қилмаган, — деди Чаннел 4 янгиликлар бўлими директори Луиза Комптон.