UZBNEWS

Олматида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлган уйга ўт қўйишда гумонланган аёл ушланди

Олматида беш киши ҳалок бўлган хусусий уйга қасддан ўт қўйганликда гумонланиб, 37 ёшли аёл ушланди — дейилади Олмати полицияси хабарида. 26-ноябрга ўтар кечаси Бўстондиқ туманида содир бўлган ёнғин қурбонлари орасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ва бир қиз бола бор.

Тергов тахминига кўра, гумонланувчи шахсий адоват сабабли ёнғинни атайлаб чиқарган. Полиция кузатув камералари ёзувларини ўрганиб, аёлнинг ҳаракат йўналишини аниқлаган ва уни вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирган.

Ҳалок бўлган ўзбекистонлик икки эркак уйга фожиадан бир неча кун олдин жойлашган, қолган қурбонлар маҳаллий аёл, унинг вояга етган қизи ва бир қиз бола экани маълум қилинган.

UZBNEWS иловасида ўқиш