UZBNEWS

Квадротсиклда фронтдан қочган ватандош: қамоқ, уруш ва қийноқлар ҳикояси

Россия қамоқхонасида сақланган ватандош урушга кетишга мажбурлаш учун муттасил қийноқларга дучор бўлгани ҳақида ҳикоя қилган. Унинг сўзларига кўра, кунларнинг бирида унга 8 йиллик қамоқ муддатига яна 6 йил қўшилиши ёзилган қоғоз берилган.

Маҳкумга икки йўл кўрсатилган: ё урушга кетиш, ё қамоқда ўлиб кетиш. Буйраги ишдан чиққан, бир йилни жазо изоляторида ўтказган йигит охир-оқибат шартномага қўл қўйган.

Кейинчалик у фронтдан квадротсиклда қочгани айтилади.

UZBNEWS иловасида ўқиш