Перу аэропортида юклардан юзлаб тарантул ва чаёнлар топилди
Перу ҳукумати Лима халқаро аэропортида 677 дона ёввойи табиат намунасини юкларида Хитойга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган икки Хитой фуқаросини тўхтатди. Топилганлар орасида юзлаб тарантуллар, кўпоёқлар ва чаёнлар бор.
Контрабанда юкининг қиймати 100 минг доллар деб баҳоланган — дейилади хабарда.