UZBNEWS

Тайван сайлови: Гоминдан номзоди Чианг Wan-ан Тайбей мерлигига қайта сайланди

Тайвандаги маҳаллий сайловларда мухолифатдаги Гоминдан партияси номзоди Чианг Wan-ан Тайбей мери лавозимига қайта сайланди. Ҳукмрон Демократик тараққиёт партиясининг пойтахтдаги номзоди, академик Пума Шен шанба куни кечқурун мағлубиятини тан олди.

Сайловчилар оролнинг 16 округи ва олтита энг йирик шаҳридаги 11 мингга яқин лавозим учун овоз берди. Ҳукмрон партия Тайчунг, Тайнан ва Гаосюнда ғалаба қозониши, Гоминдан эса Янги Тайбей ва Таоюанни қўлга киритиши эҳтимоли бор.

Сайловларни Тайванни ўз ҳудуди деб ҳисоблайдиган Хитой диққат билан кузатди, жума куни эса орол атрофида 33 та Хитой ҳарбий самолёти ва саккизта ҳарбий кема қайд этилган — дейилади Тайван Миллий мудофаа вазирлиги маълумотида.

UZBNEWS иловасида ўқиш