Каннаваро шартномаси Осиё кубогидан олдин тугашини маълум қилди
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро шартномаси октябрь ойигача амал қилишини, Осиё кубоги эса 2027-йил декабрда ўтишини айтиб, бу масалада федерация билан гаплашиши кераклигини маълум қилди. — деди у Италиянинг Ла Газзетта делло Спорт нашрига берган интервюсида. Мураббий Жаҳон чемпионатидан кейин таркиб анча ёшартирилганини ва 2009-йилда туғилган Муҳаммад Ҳакимов ҳам терма жамоага жалб қилинганини қайд этди.
Каннаваро ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг жисмоний кўрсаткичларини юқори баҳолаб, уни ҳали сайқалланиши керак бўлган олмосга қиёслади. ОФК қарори билан Осиё кубоги 2027-йил 23-декабрдан 2028-йил 21-январга қадар ўтказилиши белгиланган.