«Газпром» Туркияга газ етказиб бериш шартномасини уч йилга узайтирди
«Газпром» ва Туркиянинг БОТАŞ компанияси Россия газини харид қилиш бўйича шартномани аввалги шартлар ва ҳажмларни сақлаб қолган ҳолда уч йилга узайтирди — деди Россия Бош вазир ўринбосари Александр Новак 27-ноябрь куни Истанбулда журналистлар билан суҳбатда. Унинг сўзларига кўра, «Новатек» компанияси 2027-йил 1-январдан Туркияга суюлтирилган табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган, ҳозирча ҳажмлар кичик, бироқ кенгайтириш истиқболи бор.
Новак маълумотига кўра, жорий йил бошидан Россия Туркияга 20 миллион тоннадан ортиқ нефт маҳсулотлари, асосан дизел ёқилғиси етказиб берган. Витсе-премер Туркиядаги «Аккую» АЭСнинг биринчи энергоблокини декабрда фойдаланишга топшириш бошланиши режалаштирилганини ҳам маълум қилди.
Европа Иттифоқи эса 2026-йил январида Россия қувур ва суюлтирилган газидан 2027-йил 1-ноябргача тўлиқ воз кечишни келишиб олган.