Ираола бошчилигидаги «Ливерпул» мухлисларда яна ишонч уйғотмоқда
«Ливерпул» сўнгги кунларда Премер-лига ва Чемпионлар лигасида «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Брюгге»ни мағлуб этиб, рақиблар дарвозасига жавобсиз етти гол киритди. Жамоа сўнгги уч ўйинда 10 та гол урди, Александр Исак ва Флориан Виртс эса клубга ўтганидан бери энг яхши формада.
Ҳимояда ҳам ўзгариш сезилмоқда: мавсум бошидаги икки ўйиндан сўнг жамоа Премер-лигада беш учрашувда дарвозасини қуруқ сақлаб қолди. «Жамоа анча тез, шиддатли ва вертикал ўйнамоқда» — деди клубнинг собиқ сардори Стивен Жеррард.
Якшанба куни Андони Ираола шогирдлари «Эвертон» билан Мерсейсайд дербисида майдонга тушади.