Испанияда ағдарилган 7 минг тонна дизелли танкер Картахена портига судралади
Чоршанба куни Валенсия ва Ибитса ороли оралиғида ағдарилган, бортида 7 минг тонна дизел ёқилғиси бўлган Малта байроғи остидаги Мед Эмре танкери зудлик билан Картахена портига судраб олиб борилади, — дейилади Испания транспорт вазирлиги баёнотида. Кема ёнбошлаган ҳолатда тортилади ва 30-ноябрь, душанба куниёқ портга етиб бориши мумкин, ёқилғини тушириш ва кемани тиклаш эса бир неча ҳафта давом этади.
Мурсия минтақаси президенти Фернандо Лопес Мирас қарорга эътироз билдириб, соҳил ва денгиз экотизимлари учун хавф борлигини айтди, экологик ташкилотлар ҳам балиқчилик ва туризмга таҳдид ҳақида огоҳлантирди. Танкер очиқ денгизда барқарорлаштирилган ва ёқилғи ҳозирча тарқалмаган, бироқ йирик тўкилиш хавфи сақланиб қолмоқда.
Кема эгаси бўлган туркиялик ЙМН Танкерс компанияси маълумотига кўра, авария оқибатида кеманинг бош механиги вафот этган.