Эпстеин иши: 35 млн долларлик келишув бошқа даъволарга тўсиқ бўлиши мумкин
Жеффри Эпстейннинг шахсий адвокати Даррен Индайк ва бухгалтери Ричард Кан билан тузиладиган келишув жабрланувчиларнинг болаларга нисбатан жинсий зўравонлик материаллари билан боғлиқ бошқа даъволарига тўсқинлик қилиши мумкинлиги ҳақида экспертлар хавотир билдирмоқда. Суд ҳужжатларига кўра, келишув жабрланувчилар учун 35 млн долларлик компенсация фондини назарда тутади, якуний суд тинглови эса 2-декабрга белгиланган.
Эпстейн мулкига қарши бошқа даъволарни олиб бораётган адвокат Женнифер Фримен бундай материаллар бўйича даъволар келишувга умуман киритилмаслиги ва Эпстейн мулкини жавобгарликдан озод қилиш чекланиши кераклигини таъкидлади. Индайк ва Кан Эпстейннинг жиноятларидан хабардор бўлмаганини айтиб, айбловларни рад этиб келмоқда.
Индайкнинг адвокати Даниел Рузумнанинг сўзларига кўра, фақат шу турдаги даъволарга эга аёллар гуруҳ таркибига кирмайди ва ўз даъво ҳуқуқидан воз кечмайди.