Лондондаги Селфридгес дўконида Фаластин тарафдорлари намойиш ўтказди
Фаластин тарафдори бўлган намойишчилар «Қора жума» куни Лондондаги Селфридгес универмагида намойиш ўтказди. Улар дўкон ичида Фаластин байроғини ёйиб, харидорларни Исроил билан боғлиқ брендларни бойкот қилишга чақирди.
Хабарга кўра, дўкон қўриқчилари байроқни олиб ташлашга ва намойишга аралашишга уринди.