Рҳеинметалл Украинада снаряд заводи қуришдан воз кечиши мумкин
Германиянинг энг йирик қурол ишлаб чиқарувчиси Рҳеинметалл Украинада ўқ-дорилар заводи қуриш лойиҳасидан воз кечиши мумкин. Бу ҳақда 27-ноябрь куни Гамбургда инвесторлар ва таҳлилчилар учун ўтказилган Capital Маркетс Дай 2026 тадбирида консерн бош директори Армин Паппергер маълум қилди.
«Украинада режалаштирган 250 минг снарядлик заводимизни давом эттирмаймиз, деб ўйлайман, чунки Украина томонида силжиш йўқ: улар буни ўзлари қилишни истайди», — деди Паппергер. Унинг сўзларига кўра, Украинага пресслар ва бошқа ускуналар етказиб берилиши мумкин, жанговар ҳаракатларда ҳар йили сарфланадиган 1–1,3 миллион ўқ-дорининг камида ярмини эса Украина ўзи ишлаб чиқаради.
155 мм артиллерия снарядлари заводи қурилиши режаси 2024-йил мартида эълон қилинган, кейинроқ қурилиш майдони кўчирилгани сабабли корхонани ишга тушириш кечиктирилган эди.