АҚШда Унитед Фиделитй Банк ёпилди, активларини Фирст Citizens олади
АҚШ регуляторлари Унитед Фиделитй Банкни молиявий мажбуриятларини бажара олмаслиги эҳтимоли сабабли ёпди. Блоомберг агентлиги маълумотига кўра, бу сўнгги икки йилда АҚШда ёпилган иккинчи энг йирик банкдир.
Депозитларни суғурталаш федерал корпорацияси (FDIC) баёнотига кўра, банкнинг барча депозитлари ва активларини Фирст Citizens банки ўз зиммасига олади, FDIC эса тугатиш жараёнида банк мол-мулкини бошқарувчи этиб тайинланди. FDIC ҳисоб-китобига кўра, банкнинг ёпилиши Депозитларни суғурталаш жамғармасига 1,83 млрд долларга тушади.
Бу 2024-йил апрелида Republic Фирст Банк ёпилганидан бери АҚШ банкининг энг йирик банкротлиги бўлди — дейилади Блоомберг хабарида.