UZBNEWS

Европада аҳоли 72 соат электр ва интернетсиз қолишга тайёрланишга чақирилмоқда

Франсия расмийлари хонадонларни 72 соат давомида электр, сув ва интернетсиз яшашга тайёр туришга чақирмоқда, бунга киберҳужумлар, инфратузилмадаги носозликлар ва экстремал об-ҳаво сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Ички ишлар вазирлиги тавсия қилган фавқулодда вазият тўпламига ҳар бир киши учун олти литр шишадаги сув, бузилмайдиган озиқ-овқат, радио, нақд пул, фонар ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар киради.

Октябрь ойида Буюк Британия шунга ўхшаш «Бе Реадй» кампаниясини бошлаган, Ирландия эса 2,2 миллион хонадонга фавқулодда вазиятларга тайёргарлик бўйича қўлланмалар юборган. Франсия киберхавфсизлик агентлиги АНССИ 2025-йилда кўриб чиқилган 3586 та хавфсизлик ҳодисасидан 1366 тасини тасдиқланган зарарли ҳодиса сифатида қайд этган.

Мутахассислар таҳдид реал эканини таъкидлаш билан бирга, ижтимоий тармоқлардаги ваҳимага берилмасликка чақирмоқда — дейилади материалда.

UZBNEWS иловасида ўқиш