Чилонзорда дўконлар пешлавҳалари яна ечилди, ҳокимлик асосни очиқламади
Тошкентнинг Чилонзор туманида, Новза масжиди яқинидаги дўконларнинг пешлавҳалари ва ойналаридаги ёзувлар яна олиб ташланди. Тадбиркорларнинг айтишича, бундай ҳолат баҳорда ҳам бўлган, кейин улар пешлавҳаларни ўз ҳисобларидан қайта тиклашган.
Тадбиркорлар маълумотига кўра, бу сафар уларга ёзма огоҳлантириш берилмаган. Ҳокимлик эса дизайн-код талаблари тушунтирилганини билдирди, бироқ қайси ҳужжатга таяниб иш кўраётганини очиқламади.