UZBNEWS

Иситиш мавсуми муносабати билан 893,4 минг оилага моддий ёрдам тўланди

Ўзбекистонда иситиш мавсуми муносабати билан биринчи босқичда 893,4 мингта оилага жами 893,4 млрд сўм бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилди — дейилади Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабарида. Ёрдам олиш учун жами 969,3 мингта эҳтиёжманд оила рўйхати шакллантирилган бўлиб, улар орасида «Ижтимоий реестр»даги 567,9 мингта ва «Маҳалла еттилиги» қўшимча рўйхатидаги 375,6 мингта оила бор.

Иккинчи босқичда банк картаси бўлмаган 75,9 мингта оилага карталар расмийлаштирилиб, жами 75,9 млрд сўм ўтказилиши белгиланган. Ҳозирда карталари тайёр бўлган оилаларга тўловлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

30-октябрь куни президент фармонига мувофиқ эҳтиёжманд оилаларга ноябрь ойида 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам тўланиши маълум қилинган эди.

UZBNEWS иловасида ўқиш