ЖССТ: 2025-йилда қизамиқдан ўлим тарихий энг паст даражага тушди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотига кўра, 2025-йилда дунё бўйича қизамиқдан ўлим ҳолатлари тарихий энг паст даражага тушган. Ташкилот ҳисоб-китобига кўра, ўтган йили 9,8 миллион қизамиқ ҳолати ва тахминан 72 минг ўлим қайд этилган.
Бу 2000-йилдаги 37,8 миллион ҳолатга нисбатан 74 фоизга кам, ўлимлар сони эса тахминан 769 мингдан қарийб 91 фоизга камайган. Шу билан бирга, миллионлаб болалар ҳали ҳам эмланмай қолмоқда, ўнлаб мамлакатларда эса касаллик ўчоқлари сақланиб турибди — дейилади ЖССТ маълумотида.