Франсияда аёлларга нисбатан зўравонликка қарши намойишлар ўтказилмоқда
Шанба куни Франсия бўйлаб аёлларга нисбатан зўравонликни қораловчи намойишлар бўлиб ўтиши кутилмоқда, уларда феминистик ташкилотлар, касаба уюшмалари, талабалар ва «Сариқ нимчалар» фаоллари иштирок этади. Парижда иккита алоҳида юриш режалаштирилган бўлиб, полиция префектураси баҳолашича, уларга 40 мингга яқин киши қатнашиши мумкин.
Намойишчиларнинг асосий талаби сексизм ва жинсий зўравонликка қарши қонун лойиҳасини қабул қилиш: ҳужжат 13-октябрь куни Миллий ассамблея томонидан қабул қилинган ва январда Сенатда кўриб чиқилиши керак. Чоршанба куни эълон қилинган расмий ҳисоботга кўра, ўтган йили Франсияда юздан ортиқ фемитсид содир этилган, 2024-йилда эса 272 минг аёл зўрлаш қурбони бўлган.
Намойишлар мамлакатдаги кенгроқ ижтимоий норозиликлар фонида ўтмоқда, турмуш қимматлашувига қарши аксиялар кетма-кет еттинчи шанба давом этмоқда.