UZBNEWS

Оҳангаронда сифатсиз бензин сотган АЁҚШ фаолияти тўхтатилди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳридаги автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчасида сотилган АИ-92 маркали бензин сифатсиз экани аниқланиб, шохобча фаолияти тўхтатилди — дейилади Ўзенергоинспексия маълумотида. Ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқалган хабардан сўнг жойига чиқилган ҳолда ўрганилган ва «Б.М.О.» МЧЖга қарашли шохобчадан олинган намуналар кимё лабораториясида таҳлил қилинган.

Таҳлил натижаларига кўра, бензин давлат стандартлари талабларига мувофиқ эмаслиги маълум бўлган. Шунингдек, реализация қилинган нефт маҳсулоти қийматининг 50 фоизи миқдорида, яъни 37 млн сўм жарима қўлланган.

Аввалроқ Энергетика вазирлиги биржага чиқарилган АИ-80 маркали бензин аҳолига сотувга чиқарилмаслигини маълум қилган эди.

UZBNEWS иловасида ўқиш