Сенат: хорижликларга ЖШШИРни онлайн бериш платформаси бир йилдан бери ишга тушмаган
Ички ишлар вазирлиги хорижликларга ЖШШИРни масофадан олиш имконини берувчи э-Residency платформасини белгиланган муддатдан бир йилдан ортиқ ўтган бўлса-да, ҳанузгача ишга туширмаган — деди 27-ноябрь куни Сенат ялпи мажлисида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов. Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил августдаги қарори билан платформани 1-октябргача ишга тушириш топширилган, бироқ вазирлик уни ишлаб чиқиш ҳақидаги буйруқни фақат 2026-йил 6-октябрда қабул қилган.
Сенаторнинг айтишича, автомобил ижараси, банк ва суғурта хизматлари учун талаб қилинадиган ЖШШИРни олиш жараёни тўрт соатдан бир кунгача чўзилмоқда. ИИВ кечикишни хорижликларни масофадан идентификация қилиш механизми тўлиқ ишлаб чиқилмагани билан изоҳлаган.
Сенат раиси Танзила Нарбаева масалани ўрганиб, навбатдаги ялпи мажлисда ахборот беришни сўради.