UZBNEWS

Бўстонлиқда бир марталик пластик пакет ва идишларни босқичма-босқич чеклаш таклиф қилинди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Бўстонлиқ туманидаги дам олиш ва туризм ҳудудларида бир марталик пластик маҳсулотлардан фойдаланишни чеклаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Лойиҳа қабул қилинса, бир йиллик ҳуқуқий эксперимент 2026-йил 1-декабрдан 2027-йил 1-декабргача уч босқичда ўтказилади.

Аввал муқобил маҳсулотлар таклиф этилиб, сўнг пластик пакет, идиш ва стаканлар фақат истеъмолчи сўраганда берилади, 2027-йил 1-сентябрдан эса уларни бериш тақиқланиши таклиф этилмоқда. Талабларни бажарган тадбиркорларга ихтиёрий ва бепул асосда «Греэн Пасс» экологик мақоми берилади.

Лойиҳа бўйича муҳокамалар 12-декабргача давом этади.

UZBNEWS иловасида ўқиш