Тошкентдаги бокс Жаҳон кубоги: тўрт ўзбекистонлик боксчи яримфиналга чиқди
Тошкентда World Бохинг ташкилоти ўтказаётган бокс бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичи бошланди ва илк куннинг кундузги дастурида тўрт нафар ўзбекистонлик боксчининг барчаси ғалаба қозониб, яримфиналга йўл олди. -50 кг вазнда Шодиёржон Мелиқўзиев қозоғистонлик Даниял Сабитни, -51 кг вазнда Феруза Казакова япониялик Юна Нишинакани 5:0 ҳисобида мағлуб этди. -57 кг вазнда Хуморабону Мамажонова россиялик Людмила Воронсова устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. -85 кг вазнда Норбек Абдуллаев мураккаб кечган баҳсда россиялик Илдар Заиловни 3:2 ҳисобида енгди. Кечки дастурда яна бир нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилиши белгиланган.