Испаниядаги навбатдан ташқари сайловда миграция асосий масалага айланди
Испанияда якшанба куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари парламент сайловида миграция асосий масалалардан бирига айланди. Вох партияси сайловолди кампаниясини айнан миграция мавзусига қаратган.
Бу масала июль ойида ўн минглаб мигрантлар Марокашдан Испаниянинг Шимолий Африкадаги Сеута шаҳрига кириб келганидан сўнг мамлакат сиёсатида етакчи ўринга чиққан.