Кенияда очлик сектаси етакчиси 123 издошининг ўлимида айбдор деб топилди
Кенияда очлик сектаси етакчиси Пол Маккензи 123 нафар издошининг ўлими бўйича эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлдиришда айбдор деб топилди. У аллақачон 200 га яқин болани ўлдирганлик учун 200 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.
Бу иш замонавий тарихдаги секталар билан боғлиқ энг қонли оммавий қотилликлардан бири бўйича чиқарилган навбатдаги ҳукмдир.