Зеленский Ливиядаги зарба Европа билан келишилмаганини тан олди
Украина президенти Володимир Зеленский Ливия қирғоқлари яқинида Россиянинг «Меркурий» корвети ва юк кемасига қилинган ҳужумлар европалик ҳамкорлар билан олдиндан келишилмаганини тан олди. Бу ҳақда у 27-ноябрь куни X ижтимоий тармоғида ёзиб, мавзу Италия бош вазири Жоржия Мелони билан суҳбатда кўтарилганини маълум қилган. Аввалроқ Зеленский BBC’ga берган интервюсида Украина кучлари ҳамкорлар билан мувофиқлаштирмасдан ҳеч қачон зарба бермаслигини айтган эди.
Денгиз дронлари ёрдамида ўтказилган операция натижасида «Меркурий» корвети чўктирилган, қурол ташишда фойдаланилган «Ангара» қуруқ юк кемаси эса шикастланган. Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Ливия суверенитетининг бузилишини хато деб атаган, Ливиянинг шарқий қисми ҳукумати эса ҳужумларда икки ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилган.