UZBNEWS

Маҳкумлар энди адвокатларига Смарт панеллар орқали электрон мурожаат йўллай олади

Маҳкумлар энди муассасаларнинг яшаш хоналари ва сайргоҳларига ўрнатилган Смарт панеллар орқали «Адвокатга мурожаат» хизматидан фойдаланишлари мумкин — дейилади ИИВ хабарида. Хизмат Адлия вазирлигининг «Э-адвокат» ахборот тизими билан интеграция қилинган бўлиб, ортиқча қоғозбозликсиз ҳуқуқий маслаҳат олиш, иш ҳужжатлари билан танишиш, адвокат билан учрашув сўровини юбориш ва бошқа ҳуқуқий масалалар бўйича мурожаат қилиш имконини беради.

Юборилган мурожаат автоматик равишда адвокатнинг «Э-адвокат» тизимидаги шахсий кабинетига келиб тушади. Маҳкум адвокатнинг мурожаат билан танишганлик ҳолати ва жараён босқичларини ўз шахсий кабинети орқали кузатиб бориши мумкин.

UZBNEWS иловасида ўқиш