UZBNEWS

Кушнер Путинни «тарихий шахс» ва «сиёсатдаги гроссмейстер» деб атади

АҚШ президентининг махсус элчиси, Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда воситачи Жаред Кушнер Владимир Путинни «тарихий шахс» ва «сиёсат гроссмейстери» деб атади. Унинг айтишича, Путин америкалик музокарачиларга Украинага қарши урушда ядро қуролини қўлламасликка ваъда берган.

«У ядро қуролини қўлламасликка рози бўлди, бу, шубҳасиз, жуда муҳим» — деди Кушнер Ахел Спрингер бош директори Матиас Дёпфнернинг «МД Меэтс» подкастида. Кушнер ва Стив Уиткофф баҳосига кўра, Путин нафақат тинчликни, балки Америка билан муносабатларни ўзгартиришга уринишни ҳам истайди.

Бир ой аввал Уиткофф Путинни «гуманист» деб атаган ва бунинг учун партиядош республикачилар томонидан ҳам танқид қилинган эди.

UZBNEWS иловасида ўқиш