Ғазодаги шахматчилар урушдан кейин ўз ҳамжамиятини қайта тикламоқда
Ғазода уруш туфайли тўхтаб қолган шахмат машғулотлари аста-секин қайта тикланмоқда. Мураббий Рағд Адас февраль ойида ташкил этган «Сталемате» жамоат ташаббуси 12 нафар ўйинчи билан бошланган, ҳозир унинг гуруҳида 470 аъзо бор, ҳафталик учрашувларга эса 20 нафардан 40 нафаргача киши қатнашади.
19-ноябрь куни Ғазо шаҳрида ташаббус ташкил этган индивидуал турнирда 41 шахматчи иштирок этди. Фаластин шахмат федерацияси раҳбари ўринбосари Шариф Даҳирнинг сўзларига кўра, урушдан олдин Ғазода 500 дан ортиқ шахматчи ва 20 га яқин клуб бўлган.
Федерация маблағ ва жиҳозлар етишмаслигига қарамай, 2026-йил январидан буён бир нечта расмий турнир ўтказди — дейилади хабарда.