UZBNEWS

«Интер Маями» МЛС Кубогидан чиқиб кетди, Месси жамоаси мавсумни якунлади

Амалдаги чемпион «Интер Маями» МЛС Кубоги 1/8 финал босқичида «Коламбус Крю»га икки ўйинда ҳам ютқазиб, мусобақани тарк этди ва мавсумни якунлади. Ўз майдонидаги биринчи ўйинда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган жамоа сафардаги жавоб учрашувида ҳам 0:1 ҳисобида ютқазди, ягона голни 92-дақиқада Сантяго Родригес киритди.

Лионел Месси баҳсни сардор сифатида бошлаб, тўлиқ 90 дақиқа майдонда бўлди, бироқ йўллаган икки зарбасининг бирортаси ҳам дарвоза томон аниқ бормади. «Коламбус Крю» МЛС Кубогининг чоракфиналига чиққан илк жамоага айланди, чемпионатнинг янги мавсуми эса 2027-йил февраль ойининг иккинчи ярмида бошланади.

Маълумот учун, Месси келаси ой Аргентинада ўтказиладиган юлдузлар иштирокидаги хайрлашув учрашувида қатнашишга розилик берган.

UZBNEWS иловасида ўқиш