UZBNEWS

Мубашшир Аҳмад иши 3-декабрь куни кассация тартибида кўрилади

Диний уламо Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) иши 3-декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида кассация инстансияси тартибида кўриб чиқилади, мажлисга судя Отабек Муҳаммадиев раислик қилади — дейди уламонинг адвокати Абдуллоҳ Содиқ. Кассация шикояти 27-октябрь куни Учтепа тумани жиноят ишлари бўйича судига киритилган.

Адвокатнинг изоҳлашича, шикоят жазони оғирлаштириш мақсадида протест киритилиши мумкин бўлган ҳукм кучга кирганидан кейинги бир йиллик муддат ўтгач берилган. Унинг сўзларига кўра, суд мажлиси очиқ бўлади, уламонинг саломатлиги ёмон эмас, бироқ буйрак, қандли диабет ҳамда оёқ шиши ва оғриғи билан боғлиқ ноқулайликлар бор.

51 ёшли Мубашшир Аҳмад 2025-йил 8-май куни Истанбулда қўлга олиниб, 10-май куни Ўзбекистонга мажбуран олиб келинган ва унга нисбатан иш жами учта айблов билан судга оширилган.

UZBNEWS иловасида ўқиш