Ҳисор қўриқхонасида фотоқопқон яна қор қоплонини суратга олди
Қашқадарё вилоятидаги Ҳисор давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқон яна қор қоплонини қайд этди. Яширин ҳаёт тарзи туфайли «тоғлар шарпаси» деб аталадиган бу йиртқич йўқолиб кетиш хавфи остидаги тур ҳисобланади ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.
Мутахассислар баҳолашича, дунёда 2,7–3,4 мингга яқин қор қоплони қолган, Ҳисор қўриқхонасида эса 80 га яқин қор қоплони яшайди. Қор қоплонлари бориш қийин бўлган тоғли ҳудудларда яшайди, одатда шом ёки тунда овга чиқади, уларнинг умри 21 йилгача етиши мумкин.
Ўзбекистон қор қоплонини ва тоғ экотизимларини асраш бўйича халқаро дастурларда иштирок этиб, ноёб ҳайвонларни кузатишнинг замонавий тизимларини жорий қилмоқда.