Иссиқлик таъминотида йўқотишлар айрим ҳудудларда ҳали ҳам 30 фоиздан юқори
Марказлашган иссиқлик таъминотидаги ўртача йўқотишлар ҳозир 24 фоизни, Тошкентда эса 26 фоизни ташкил этади — деди «Иссиқликтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Илҳом Тўраев 27-ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Унинг сўзларига кўра, айрим ҳудудларда йўқотишлар ҳали ҳам 30 фоиздан юқори, баъзиларида эса 22 фоиз.
2025-йилда марказлашган иссиқлик таъминотидаги йўқотишларни 38 фоиздан 20 фоизга тушириш вазифаси қўйилган эди. Тўраев йўқотишлар сабаблари қаторида эски қозонлар, эскирган қувурлар ва кўп қаватли уйларнинг ички тармоқларини санаб ўтиб, уйларни индивидуал иссиқлик пунктлари орқали ёпиқ тизимга ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
Йўқотишларнинг камайиши ҳисобига қанча маблағ тежалгани бўйича у аниқ рақам келтирмади.